Владимир Путин Миср президентини янги лимузинида айлантирди

Владимир Путин Миср президентини янги лимузинида айлантирди
Россия ва Миср президентлари Владимир Путин ва Абдулфаттоҳ ас-Сисий расмий музокараларни якунлагач, Россиянинг энг охирги техникаси билан амалиётда танишиш учун Сочидаги автодромга йўл олдилар.

Путин мисрлик ҳамкасби билан автодромга янги лимузини “Сенат”да борган.

“Формула-1” пойгалари ўтадиган автодромда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ас-Сисийга “Аурус”нинг бошқа моделлари – “Сенат” седани ва “Арсенал” минивэнини намойиш қилган.

Сўнгра Путин седан рулига ўтириб, мисрлик ҳамкасбига уни синаб кўришни таклиф қилган. Кейинроқ Миср президентига Россиянинг мудофаа-саноат мажмуасининг энг янги маҳсулотлари намойиш қилинган.

Миср президенти 16 октябрда Россияга расмий ташриф билан келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.