Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди (фото)

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди (фото)
Москвада Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди, деб хабар қилди Sputnik.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон биринчи президентининг рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари қатнашди.

Россия томонидан Совет Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Николай Федоров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин, Москва мэри ўринбосари Александр Горбенко ва диний ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди (фото)
Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали муаллифи – британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй.
Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди (фото)
Ҳайкал Москвадаги “Полянка” метро бекати ва Ўзбекистон элчихонаси яқинида Ислом Каримов номли хиёбонда жойлашган. Монументда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ва Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида тасвирланган.
Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди (фото)
Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.