Робот томонидан чизилган сурат 432 минг долларга сотилди

Робот томонидан чизилган сурат 432 минг долларга сотилди
Фото: «Корреспондент.net»
Christie’s аукционида биринчи марта нейротармоқ томонидан яратилган сурат сотилди. Портрет савдода 432,5 минг долларга сотилган. Бу бундай ишнинг йирик аукционда сотилиши билан боғлиқ тарихдаги биринчи ҳолат бўлди, деб ёзмоқда «Daryo».

Сурат «Эдмон Беламининг портрети» деб номланади. У Франциянинг Obvious жамоаси томонидан сунъий интеллект ёрдамида яратилган Белами оиласи сериясига киради. Алгоритм суратни яратишдан олдин XIV—ХХ асрларда чизилган тахминан 15 мингта портретни ўрганиб чиққан.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.