«Facebook» биноси бомба хавфи туфайли эвакуация қилинди (видео)

«Facebook» биноси бомба хавфи туфайли эвакуация қилинди (видео)
Фото: «Twitter.com»
Калифорния полицияси портлаш хавфи туфайли «Facebook» ходимларини компания биносидан эвакуация қилди.

Маълум қилинишича, Нью-Йорк полиция департаменти бўлинмаларидан бирига аноним қўнғироқ бўлган. Қўнғироқ Менло-Парк шаҳри полициясига уланган. «Facebook»нинг офиси ўша шаҳарда жойлашган.

Айни дамда бинодагилар эвакуация қилинган, ходимлар хавфсизликда. Ҳодиса жойига сапёрлар гуруҳи етиб келган, деб хабар қилади «NBC» телеканали.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.