АҚШ Афғонистондан 5000 дан зиёд аскарини олиб чиқмоқчи

АҚШ Афғонистондан 5000 дан зиёд аскарини олиб чиқмоқчи
Доналд Трамп 20 декабрь куни Афғонистондан 5 мингдан зиёд аскарини олиб чиқишни режалаштираётганини айтди, деб хабар берди \"Турон24\" ахборот агентлиги.

Трамп 19 декабрь куни Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш ҳақида ҳам айтган эди.

Исми ошкор этилишини истамаган АҚШ расмийсига кўра, АҚШ ҳарбийлари яқин ойларда Афғонистондан олиб чиқилади.

20 декабрда АҚШ президентининг Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги қароридан норози бўлган Мудофаа вазири Жэймс Метис истеъфо берганди.

АҚШ Афғонистонда 2001 йилдан буён Толибонга қарши уруш олиб бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.