Ҳеч ким суратга олишни истамайдиган машҳур актёрлар

Ҳеч ким суратга олишни истамайдиган машҳур актёрлар
Актёрнинг карьерасини нафақат муваффақиятсиз фильм, балки бадфеъллик ҳам йўққа чиқаради, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Шайа ЛаБаф
“Трансформерлар” юлдузи бебошлик қилишни ўзига иккинчи “касб” қилиб олган. “Дунёдаги энг маст округ” фильмида Шайа ўта маст ҳолатда кўп бора суратга олиш майдончасига келарди.

Чарли Шин
80-90-йилларда жуда машҳур бўлган Чарли Шин ҳозирга келиб гиёҳванд моддаларга мойиллги туфайли киноэкранлардан тушиб қолган.

Уэсли Снайпс
“Блэйд” трилогияси шарофати билан дунёга машҳур бўлган Уэсли Снайпс режиссёрлар билан кўп баҳслашгани туфайли ҳам ҳозирда уни кинофильмларда кам кўрамиз.

Линдси Лохан
Ёшлигида ўта машҳур бўлган Лохан пиёнисталиги учун ҳозирда кинода суратга тушмай қўйган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.