Голливуд актёри Крис Пратт Шварценеггернинг қизига уйланмоқда

Голливуд актёри Крис Пратт Шварценеггернинг қизига уйланмоқда
Голливуд актёри Крис Пратт афсонавий актёр “Терминатор” Арнольд Шварценеггернинг қизи 29 ёшли Кэтрин Юнис Шварценеггер билан унаштирилди, дея маълум қилди Darakchi.uz нашри.
Пратт ва Кэтрин 8 ойдан бери учрашиб юришади. Улар қизнинг онаси, Арнольднинг собиқ хотини Мария Шрайвернинг шарофати билан танишишган.
Кэтрин – Арнольд Шварценеггер ва Мария Шрайвернинг тўнғич фарзанди ҳисобланиб, 1989 йилда туғилган.
Крисс Пратт “Галактика қўриқчилари”, “Юра даври олами”, “Йўловчилар” фильмлари орқали машҳурдир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.