Қозоғистон президенти молия вазирининг "жойи"ни кўрсатиб қўйди

Фото: «Tengrinews.kz»
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга ҳукумат йиғилиши қатнашчиларининг стол атрофида ўтириши ёқмади. Бу ҳақда «Tengrinews.kz»га таяниб \"Хабар\" нашри ёзмоқда.
«Молия вазирининг жойи, — деди Назарбоев Алихан Смаиловни кўрсатиб, — столнинг охирида эмас. Унинг жойи бош вазир ўринбосарининг ёнида. Молия вазири бош вазирнинг ўринбосари».
«Қаранг, — деди президент бош вазир Бакитжан Сагинтаевга, — уни қаерга ўтқаздингиз? Протоколни ким тайёрлаган? Турингда буёққа келинг. Ҳаммангиз Кожамжаров (Қозоғистон бош прокурори)дан бошлаб битта-битта сурилинг. Мана унинг жойи. Шундай муносабат учун ҳам молиямиз оқсаяпти.

Алихан Смаилов. Фото: «Tengrinews.kz»
Президент, шунингдек, вазирларни импорт костюмлардан воз кечишга чақирди.
«Шу ерда ўтирган ҳамма ўзимизда тикилган костюмларни кийишимиз керак — нимаси ёмон, ўзимизники ҳам тешиб чиқмайди», — Назарбоевнинг сўзларидан иқтибос келтирган «РИА Новости».
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга ҳукумат йиғилиши қатнашчиларининг стол атрофида ўтириши ёқмади. Бу ҳақда «Tengrinews.kz»га таяниб \"Хабар\" нашри ёзмоқда.
«Молия вазирининг жойи, — деди Назарбоев Алихан Смаиловни кўрсатиб, — столнинг охирида эмас. Унинг жойи бош вазир ўринбосарининг ёнида. Молия вазири бош вазирнинг ўринбосари».
«Қаранг, — деди президент бош вазир Бакитжан Сагинтаевга, — уни қаерга ўтқаздингиз? Протоколни ким тайёрлаган? Турингда буёққа келинг. Ҳаммангиз Кожамжаров (Қозоғистон бош прокурори)дан бошлаб битта-битта сурилинг. Мана унинг жойи. Шундай муносабат учун ҳам молиямиз оқсаяпти.

Алихан Смаилов. Фото: «Tengrinews.kz»
Президент, шунингдек, вазирларни импорт костюмлардан воз кечишга чақирди.
«Шу ерда ўтирган ҳамма ўзимизда тикилган костюмларни кийишимиз керак — нимаси ёмон, ўзимизники ҳам тешиб чиқмайди», — Назарбоевнинг сўзларидан иқтибос келтирган «РИА Новости».
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













