Сайёрамизнинг энг митти давлатлари (фото)

Сайёрамизнинг энг митти давлатлари (фото)
Ер юзидаги мамлакатлар майдонининг катта-кичиклиги билан бир-биридан фарқ қилади. Албатта, жаҳон аренасида катта давлатлар иқтисодий ривожланиши жиҳатидан ўз ўрнига эга. Аммо кичик майдонли мамлакатлар ўзининг бой тарихи, сўлим табиати ва туристик салоҳияти билан доимо сайёҳлар эътиборида.

World Atlas онлайн порталида эълон қилинган дунёнинг энг кичик давлатлари топ 10 талик натижаларига кўра, майдони 0.44 квадрат километр ҳудудни эгаллаган, аҳолиси 1 000 кишидан иборат Ватикан шаҳар-давлати дунёнинг энг кичик давлати, деб қайд этилди.
Сайёрамизнинг энг митти давлатлари (фото)
Франция билан чегарадош бўлган, майдони 20 квадрат километр ҳудудни ташкил этган Монако давлати рейтингни иккинчи поғонасини эгаллаган. Аҳолиси 39 минг кишидан иборат бўлган ушбу давлатда туризм мамлакатнинг асосий даромад манбаи ҳисобланади.
Сайёрамизнинг энг митти давлатлари (фото)
Тинч океанида жойлашган Науру орол-давлати ҳудудий майдони 21 квадрат километрни ташкил этади. 10 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган ушбу давлатда атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Сайёрамизнинг энг митти давлатлари (фото)
Шунингдек, дунёнинг энг кичик давлатлари қаторидан Тувалу (25 кв.км), Сан-Марино (61 кв.км), Лихтенштейн (160 кв.км), Маршал ороллари (181 кв. км), Мальдив Республикаси (300 кв.км), Мальта Республикаси (316 кв.км), Гренада (348 кв.км) давлатлари ўрин олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.