Ўқувчисининг елкасига қизиган дазмол босган ўқитувчи

Ўқувчисининг елкасига қизиган дазмол босган ўқитувчи
Россиянинг Воронеж вилояти мактабларидан бирида болаларга меҳнат фанидан дарс берадиган ўқитувчи 12 ёшли тўполончи ўқувчиси Ильяни жим қилишнинг уддасидан чиқа олмади. У мамлакат мадҳияси куйланаётган маҳал қилиқ қилиб, бошқа дўстларини кулдираётган эди. Уришишлар кор қилмагач, ўқитувчи қизиб турган дазмолни токдан суғуриб олиб, шум боланинг елкасига босди.

Бу шафқатсиз хатти-ҳаракати туфайли мактаб директори уни эртаси куниёқ ишдан ҳайдаб юборди.
Бешафқат ўқитувчи бу хатти-ҳаракатни шунчаки ҳазилашиб амалга оширганини айтиб, ўзини оқлаган.

Манба: Hordiq.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.