Месси 4 юлдузли мехмонхонани сотиб олди (фото)

Месси 4 юлдузли мехмонхонани сотиб олди (фото)
Аргентиналик форвард Лионель Месси Испаниядаги Мальорка оролида жойлашган 4 юлдузли мехмонхонанинг эгасига айланди.

«Sea Som Fona» дея номланган отелнинг собиқ хўжайини Висенте Миральеснинг хабар беришича, Месси мехмонхонани жорий йилнинг февралида сотиб олган. 31 ёшли футболчи бинони қайта таъмирдан чиқаришни режалаштирмоқда. Капитал таъмирлаш ишлари май ойидан бошланади. 4 қаватли мехмонхона 98та номердан иборат бўлади.
Месси 4 юлдузли мехмонхонани сотиб олди (фото)
Месси 4 юлдузли мехмонхонани сотиб олди (фото)
Месси 4 юлдузли мехмонхонани сотиб олди (фото)
Қайд этиш жоизки, беш карра «Олтин тўп» соҳиби бундан аввалроқ, Испаниядаги Ибица ороли ва Каталонияда жойлашган Сиджес шаҳарчасидаги мехмонхоналарни ҳам сотиб олганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.