Руминияда ёққан кучли дўл автомобиллар ойнасини синдирди (видео)

Руминияда ёққан кучли дўл автомобиллар ойнасини синдирди (видео)
Фото: «rosbalt.ru»
28 май куни Руминиянинг шимоли-ғарбидаги Залэу шаҳрида кучли дўл ёғиб ўтди. Маҳаллий аҳоли вакиллари ушбу жараённи видео тасвирга олишган.

Бор-йўғи беш дақиқа давом этган ушбу ҳодиса шаҳар аҳолисига кўплаб кўнгилсизликларни келтириб чиқарди. Баъзи дўл доналарининг катталиги беш сантиметрга етган. Оқибатда юзлаб автомобиллар пачоқ бўлиб, ойналари синган, уйларнинг томи ва ойналари шикастланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.