Россиянинг Пенза шаҳрида ош саммити ўтказилмоқда (фото, видео)

Россиянинг Пенза шаҳрида ош саммити ўтказилмоқда (фото, видео)
Фото: «Пенза СМИ»
Бугун, 13 июнь куни Россиянинг Пенза шаҳрида шаҳар куни муносабати билан анъанавий тус олган ош саммити ўтказилмоқда, деб хабар берди «ASIA-Plus».

Россия куни ва Пензада шаҳар куни муносабати билан маҳаллий ўзбеклар жамияти вакиллари ош фестивалини ташкиллаштиришди.
Ўзбек миллий таоми - палов катта қозонларда шаҳардаги Московская кўчасидаги хиёбонда тайёрланмоқда.

10 нафар ошпаз эрталаб соат 4 дан буён палов пиширмоқда, дейилади хабарда.
Пензаликлар Самарқандча, Хоразмча, Тошкентча, тожикча ҳамда чойхона паловини таътиб кўриш имконига эга бўлдилар.

Қайд этилишича, ошпазлар аксарият маҳсулотларни Ўзбекистондан олиб келишган.
Паловнинг бир порцияси 100 рубль эвазига сотилмоқда. Тўпланган пуллар ЙТҲда жароҳатланган 4 ёшли болани даволатиш учун йўналтирилади, дейилади хабарда.
Россиянинг Пенза шаҳрида ош саммити ўтказилмоқда (фото, видео)
Фото: «Пенза СМИ»
Россиянинг Пенза шаҳрида ош саммити ўтказилмоқда (фото, видео)
Фото: «Пенза СМИ»
Россиянинг Пенза шаҳрида ош саммити ўтказилмоқда (фото, видео)
Фото: «Пенза СМИ»
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.