Туркиядаги азот заводида портлаш содир бўлди (видео)

Туркиядаги азот заводида портлаш содир бўлди (видео)
Фото: Anadolu
Туркиянинг Кютахя шаҳрида жойлашган азот заводида портлаш содир бўлди, деб хабар беради «Дарё».
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Воқеа жойига полиция ходимлари, тезёрдам машиналари ва ўт ўчирувчилар етиб келган. Нохуш ҳодиса оқибатида етказилган зарар ҳозирча номаълум.

Ижтимоий тармоқларда заводдан чиқаётган қалин тутунлар тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Бунда очиқ ёнғин кузатилмаган.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, одамлар ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.