Италияда апельсин ўлчамидек дўл ёғди (фото, видео)

Италияда апельсин ўлчамидек дўл ёғди (фото, видео)
Италиянинг марказий қисмида, Адриатика денгизи соҳилбўйи ҳудудида апельсин ўлчамидек дўл ёғди. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди.
Италияда апельсин ўлчамидек дўл ёғди (фото, видео)
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Италияда апельсин ўлчамидек дўл ёғди (фото, видео)
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Дўл Пескара коммунасида ёғган. Йирик дўл сабабли 18 киши олинган жароҳатлар оқибатида шифохонага тушган. Улар орасида юз ва бошидан жароҳат олган ҳомиладор аёл ҳам бўлган.

Шунингдек, дўл шаҳарга ҳам жиддий талофат етказган: автомобиллар шикаст еган, ойналар синган, уйларнинг томлари илма-тешик бўлган.
Италияда апельсин ўлчамидек дўл ёғди (фото, видео)
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Метеорологлар Италиядаги бундай экстремал об-ҳавони йилнинг бу даврида Азор антициклони ҳосил қилган табиий ҳимоя йўқолгани билан тушунтиришган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.