Президент ҳайкалчалари. Зеленский шуни назарда тутувдими?..

Президент ҳайкалчалари. Зеленский шуни назарда тутувдими?..
Фото: «Ukranews.com»
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг гипс ҳайкалчалари, аниқроғи, бюстлари эртага, 25 июлдан эркин савдога чиқади. Уларни бутун Украина бўйлаб интернет орқали сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда ТААСга таяниб \"Хабар\" нашри маълум қилмоқда.

«Ажойиб ва ўзига хос совға, иш столингиз ва хонангизни янада бойитади. Украинада биринчи марта! Расман 25 июлдан сотувда, энг қулай нархларда ҳозироқ сотиб олинг! Ҳайкалтарошлик гипсидан ишланган, уч қават лок ва сусал олтини билан қопланган», — сайтларнинг бирида шу мазмундаги хабар берилган.
Президент ҳайкалчалари. Зеленский шуни назарда тутувдими?..
Фото: ТАСС
«Украина янгиликлари» маълумотига кўра, гипс бюстнинг нархи — 2 минг гривен (78 доллар атрофида). Оғирлиги 2,5 кг., баландлиги — 23 см.

Президент Зеленский бу ташаббусга қандай қарайди, ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский расман президентликка киришиш нутқида хусусан, шундай деганди: «Сизларнинг кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жудаям истайман, илтимос. Президент — бут, саждагоҳ ёки портрет эмас. Ўша жойга ўз фарзандларингиз суратини илиб қўйинг ва ҳар бир муҳим қарор қабул қилишда уларнинг кўзларига боқинг».
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.