Польшада дунёдаги энг митти от топилди (фото, видео)

Польшада дунёдаги энг митти от топилди (фото, видео)
Польшада дунёда энг митти дея тан олинган от топилди. Бу ҳақда NDTV хабар қилди.
Унинг бўйи яғринигача атиги 56,7 сантиметрни ташкил этади. Аппалуз зотли бу отларнинг бўйи одатда 160 сантиметргача бўлади.
Польшада дунёдаги энг митти от топилди (фото, видео)
Фермерлар Патрик ва Катаржина Зеленский тойчоқни икки ойлигида 2014 йили сотиб олиб, унга Бомбел деб ном қўйгандилар. Уларнинг айтишича, тойчоқнинг бўйи маълум вақтдан сўнг ўсишдан тўхтаган.

Ҳар ой Бомбелнинг эгалари тойчоқлари билан болалар касалхонасига бориб, бемор болаларнинг кўнглини овлайдилар.
\"Бомбел бизнинг ҳаётимизни бутунлай ўзгартирди, чунки у бизга бошқа одамларга ёрдам беришимиз ва болаларни хурсанд қилишимизга имкон беради\", дейди Катаржина.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.