Саудия Арабистонида аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди

Саудия Арабистонида аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди
Саудия Арабистони ҳукумати илк бор аёлларга мамлакат қуролли кучларида хизмат қилишга рухсат берди, деб ёзмоқда \"Аш-шарқ ал-авсат\" газетаси.

Нашрнинг хабар беришича, қироллик мудофаа вазирлиги аёлларни ҳарбий хизматга олишни бошлади. Улар оддий аскарликдан офицерлик лавозимигача даъвогарлик қилиши мумкин.

Генерал Ҳасан аш-Хашрининг сўзларига кўра, \"аёлларнинг ҳарбий хизматга қабул қилиниши тўғри йўналишдаги қадам\" бўлиб, Саудия армиясида \"аёлларга иш етарлича\".
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.