Бутун дунёга машҳур Билл Гейтс ҳақида нималар биламиз?

Бутун дунёга машҳур Билл Гейтс ҳақида нималар биламиз?
1. Билл Гейтснинг жуда катта бойлигига қарамай, унинг болалари ҳар бири 10 миллион доллардан мерос олишади.
2. Билл Гейтс ҳеч қандай чет тилини билмайди ва у бундан жуда афсусланади.
3. Унинг энг севимли гуруҳи - “Weezerʼʼ.
Бутун дунёга машҳур Билл Гейтс ҳақида нималар биламиз?
4. У 1975 йилда Гарвард университетини тугатмасдан ташлаб кетишга қарор қилган, чунки ўзини Microsoft компаниясига бағишлаган.
5. Гейтс 1977 йилда Янги Мексикада қизил чироқдан ўтиб кетгани учун қамоққа олинган.
6. Гейтснинг таъкидлашича, агар у Microsoft\'да ишламаганида эди, эҳтимол у сунъий интеллект бўйича тадқиқотчи бўлган бўлар эди.
Бутун дунёга машҳур Билл Гейтс ҳақида нималар биламиз?
7. Гейтснинг айтишича, у йилига 50 та китоб ўқийди. “Ўқиш ҳали ҳам янги нарсаларни ўрганишим ва тушунишимни синаб кўришимнинг асосий усули”, дейди у.
8. Билл Гейтснинг учала фарзанди, 2 қиз ва 1 ўғли, Apple маҳсулотидан фойдаланмайди.
9. Билл Гейтснинг онаси Мери Гейтс 1994 йилда кўкрак саратони туфайли вафот этган.
Бутун дунёга машҳур Билл Гейтс ҳақида нималар биламиз?
10. Билл Гейтсдан кўра бойроқ миллиардерлар дунёда атиги 10%ни ташкил қилади.
11. Гейтс Леонардо Да Винчининг Codex Leicesterʼни 30 миллион АҚШ долларига сотиб олган.
12. Гейтс рафиқаси Мелинда билан иш орқали танишган. Аниқроғи, Мелинда Microsoft\'да маҳсулотларни сотиш бўйича менежер сифатида иш бошлаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Maftuna
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.