“Хориж валютасида савдо қилиш иқтисодга зарбадир!”

“Хориж валютасида савдо қилиш иқтисодга зарбадир!”
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон пайшанба куни Куала-Лумпурда мусулмон мамлакатлар саммити доирасида ташкил этилган “Ривожланишнинг устувор йўналишлари ва муаммолар” мавзусидаги йиғинда иштирок этди.

У Суриянинг шимоли-шарқида хавфсиз ҳудуд яратиш бўйича Анқаранинг чақириқларига чет элдан жавоб бўлмаётганини, ваҳоланки, айрим давлатлар Сурияга қурол-яроғ етказиш таклифига дарҳол жавоб қайтаришини айтди. Эрдоған Суриянинг шимоли-ғарбида вазият оғирлашганига эътибор қаратди.

“Айни пайтда Туркия чегарасида Идлиб деэскалация зонасидан келган 50 минг нафар киши тўпланган. Тўрт миллион нафар қочқин аллақачон Туркияда, яна 50 минг нафари чегарада кутмоқда”, – деди президент.

Туркия раҳбари иқтисодий масалаларга тўхталар экан, исломий банкларнинг аҳамиятига ва миллий валютадаги тўловларнинг фойдали жиҳатларига тўхталиб ўтди.

“Миллий валютада савдо қилишга ўтиш мусулмон мамлакатлар учун устувор йўналишдир” – деди Эрдоған. Унинг сўзларига кўра, чет эл валюталарида савдо юритиш иқтисодиётни ташқи зарбалардан сақлай олмайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.