Хитойда панда ўлдирган 10 киши қўлга олинди

Хитойда панда ўлдирган 10 киши қўлга олинди
Хитойда пандани ўлдирган 10 киши қамоққа олинди. Декабрь ойида ўтказилган рейд давомида ҳайвоннинг териси ва унинг 9,75 кг. гўштини топишган. Полициянинг хабарига кўра панда Жаотонг шаҳрида яшовчи ака-ука томонидан отиб ўлдирилган. Қамоққа олинганлар ичида 2 та овчи ва панда гўштини сотиб олган одам ҳам бор.

Хитойда пандани ўлдирган одамга 10 йил қамоқ жазоси, қийнаш ҳолатлари аниқланса бир умрлик қамоқ ёки ўлим жазоси берилади.

Пандалар Халқаро Қизил Китобга киритилган бўлиб, 2016 йилги маълумотларга кўра дунёда ёввойи табиатда яшовчи 2060 та панда қолган. Уларнинг барчаси Хитойда яшайди. 1972 йилдан буён Хитой панда-дипломатия ҳаракатини амалга оширади. Унга кўра ҳайвонлар дўстона мамлакатларга ижарага бериб турилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.