Австралия табиий офат исканжасида (фото)

Австралия табиий офат исканжасида (фото)
2019 йилнинг октябрь ойларида ҳаво ҳароратининг исиб кетиши оқибатида Австралиянинг шарқий ҳудудларида бошланган ўрмон ёнғинлари ҳозирда Янги жанубий Уэлс ва Виктория штатларининг жанубий-шарқий қисм ҳудудларигача етиб келди.
Австралия табиий офат исканжасида (фото)
7 миллион гектар ўрмон ҳудудини вайрон этган табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 тага етган, 30 га яқин киши бедарак йўқолган. 480 миллион ҳайвонлар умрига зомин бўлди.
Австралия табиий офат исканжасида (фото)
Қитъанинг жанубий ҳудудлари аҳолиси зудлик билан эвакуация қилинди, минтақага сайёҳлар ташрифи тақиқланди.
Австралия табиий офат исканжасида (фото)
Табиий офат оқибатида 2 мингга яқин турар жой, 3 мингга яқин маъмурий ва хўжалик бинолари вайрон бўлди.
Австралия табиий офат исканжасида (фото)
Кучли иссиқ иқлим таъсиридаги ўрмон ёнғинлари қитъа табиатига, хусусан, ҳайвонот оламига катта хавф туғдирмоқда.
Австралия табиий офат исканжасида (фото)
Фақатгина Австралия қитъасида тарқалган, дунёнинг ноёб жонзотларидан ҳисобланган коалаларнинг ҳаётига катта хавф пайдо қилмоқда. Коала жонзотлари яшайдиган ҳудуднинг 30 фоиз қисми йўқ бўлган.
Австралия табиий офат исканжасида (фото)
Ҳукумат томонидан уч мингга яқин ҳарбийлардан иборат ёрдам кучларини жалб этилишига қарамасдан, мана икки ойдирки, қитъадаги ўрмон ёнғинларини бутунлай бартараф этишга эришиб бўлмаяпти. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар хизмати тахминга кўра минтақадаги ушбу тилсиз ёв офати яна бир неча ой давом этади.
Австралия табиий офат исканжасида (фото)
Ҳавонинг ифлосланиш даражаси қарийиб 30 баробарга кўтарилиб, рекорд даражани қайд этган.
Қитъа тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларидан бири бундан аввал 2009 йилда юз берган эди. Виктория штатида юз берган табиий офат оқибатида 181 киши ҳалок бўлган, 50 киши бедарак йўқолган эди.

1983 йилнинг февраль ойида қитъанинг жанубий-шарқий минтақасида юз берган кучли ёнғин дунё тарихида “Кулга беланган чоршанба” деган ном билан тарихга муҳрланди.
Австралия табиий офат исканжасида (фото)
Табиий офат оқибатида 3 700 бино вайрон бўлган, 2 545 аҳоли бошпанасиз қолган, минглаб ферма ҳайвонлари ҳалок бўлган.
Ана шундай дунё ҳамжамиятини қайғуга солган, жонли табиатнинг ҳалокатига сабаб бўлган ушбу офатга кўпчилик қатори дунёнинг машҳур инсонлари ҳам бефарқ қарамади.

Леонардо Ди Каприо, Николь Кидман, Пинк, Селеста Барбер каби Голливуднинг экофаол вакиллари молиявий ёрдам кўрсатмоқда.​
Инсоният, ҳайвонот ва наботот оламига таҳдид солаётган ушбу ёнғинлар туфайли ҳайвонлар инсонлар кўмагига муҳтож бўлиб яқинлашмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.