Қандай қилиб Хитойда тез тарқалаётган коронавирусга чалинмаслик мумкин?

Қандай қилиб Хитойда тез тарқалаётган коронавирусга чалинмаслик мумкин?
Хитойдаги катта клиникалардан бирининг собиқ менежери Брус Чунханинг маълумотига кўра, ҳозирги кунда Хитойга ташриф буюриш ёки вирус билан касалланган одамларнинг ёнида бўлиш жуда хавфли. Чунки, бу вирус бошқа кенг тарқалган совуқ вируслар каби ўта зарарлидир. Дастлаб унинг одамдан одамга юқмаслиги маълум қилинган эди. Ҳозирда берилаётган маълумотларни кўздан кечирсак, бу мумкин, аммо тасдиқланмаган.

Шунингдек, клиникалар ва шифохоналарда беморларга ғамхўрлик қилаётган одамлар касал бўлмайдилар.
Ҳар қандай вирусни юқтирмасликнинг ягона усули - бу бошқа одамлар билан алоқа қилмаслик ва оммавий жойларга бормасликдир.

Энг сўнгги далилларга қараганда, вирус одамдан одамга юқмоқда. 15 та беморларга қараган тиббиёт ходими касалликни юқтириб олган. Ачинарлиси, вирус пневмонияга олиб келади.

Ниқоб тақиб юринг
Қандай қилиб Хитойда тез тарқалаётган коронавирусга чалинмаслик мумкин?
Короновирус бироз енгил вирус бўлгани сабабли арзонроқ ниқоблардан ҳам фойдалансангиз бўлади.

Қўлингизни ювинг
Қандай қилиб Хитойда тез тарқалаётган коронавирусга чалинмаслик мумкин?
Вирус фақат сизнинг қўлингизда 5-10 дақиқа яшаши мумкин, аммо бу вақт ичида кўп нарса содир бўлади. Доимий равишда қўлингизни ювинг. У айниқса, ҳаммом қабул қилгач, нажасингизда яшаши мумкин.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг
Қандай қилиб Хитойда тез тарқалаётган коронавирусга чалинмаслик мумкин?
Ҳозир Хитойда аксарият одамлар уйда жон сақлашмоқда. 15-20 миллионлик аҳолиси бўлган шаҳарнинг сассиз қолиши даҳшатли эмасми? Бу мен яшайдиган Шензҳен шаҳри эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Adiba
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.