АҚШ полицияси ит бошқариб кетаётган машина орқасидан қувди

АҚШ полицияси ит бошқариб кетаётган машина орқасидан қувди
Вашингтон полицияси ит томонидан бошқарилиб кетаётган автомобиль ортидан қувди, деб хабар беради CNN.
Полиция йўл ҳаракати қоидаларини бир неча бор бузган транспорт воситасини узоқ вақт кузатиб келган. Таъкидланишича, полиция ходимларига бир неча гувоҳлар қоидабузарлик ҳақида шикоят қилган. Уларнинг айтишича, автомобиль бошқа иккита машина билан ҳам тўқнашув содир этган.
АҚШ полицияси ит бошқариб кетаётган машина орқасидан қувди
Фото: CNN
Автомобильни тиконли лента ёрдамида тўхтатишга муваффақ бўлинган. Полициячилар машина рулида питбул зотли ит ўтирганини аниқлаган. Унинг хўжайини эса йўловчининг жойида ўтириб, машинани бошқариб кетаётган бўлган.
Эркакнинг айтишича, у «итига машина ҳайдашни ўргатишга уринган». Эркак ҳибсга олинган, ит эса ҳайвонлар бошпанасига олиб борилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.