Pink 3 ёшли ўғлида коронавирус қандай кечгани ҳақида сўзлаб берди

Фото: Instagram/@pink
Коронавирусни юқтирган америкалик хонанда ва актриса Pink касалликнинг уч ёшли ўғли Жеймсонда қандай кечгани ҳақида сўзлаб берди. Онлайн-суҳбатни ёзувчи Женнифер Пастилофф ўз Instagram саҳифасида эълон қилди.

«Биз жуда ҳам ёмон касал бўлдик. Айрим кунлари кечаси билан йиғлаб чиқдим, ҳаётимда ҳеч қачон бундай кўп дуо қилмагандим», — дейди Pink.
У шунингдек, тузалмагунча, яъни уч ҳафта давомида касалликнинг қандай кечаётгани ҳақида кундалик юритган.
«Ҳалигача унинг тана ҳарорати 37,7 даражадан тушмаяпти», — дейди хонанда.
Pinkнинг қўшимча қилишича, тўрт оила аъзосидан фақат у ва ўғли вирусни юқтириб олган.
«Биринчи марта ҳаётимизда ҳеч ким қочиб қутула олмайдиган бундай ҳолат кузатилмоқда. Бу бутун дунёда кузатилмоқда. Ҳеч қаерга яшириниб бўлмайди», — дейди Pink.
Эфир давомида хонанда тўлиқ соғайганини маълум қилган.
Pink’да коронавирус аниқланганидан кейин унинг оиласи икки ҳафтага изоляция қилинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Коронавирусни юқтирган америкалик хонанда ва актриса Pink касалликнинг уч ёшли ўғли Жеймсонда қандай кечгани ҳақида сўзлаб берди. Онлайн-суҳбатни ёзувчи Женнифер Пастилофф ўз Instagram саҳифасида эълон қилди.

«Биз жуда ҳам ёмон касал бўлдик. Айрим кунлари кечаси билан йиғлаб чиқдим, ҳаётимда ҳеч қачон бундай кўп дуо қилмагандим», — дейди Pink.
У шунингдек, тузалмагунча, яъни уч ҳафта давомида касалликнинг қандай кечаётгани ҳақида кундалик юритган.
«Ҳалигача унинг тана ҳарорати 37,7 даражадан тушмаяпти», — дейди хонанда.
Pinkнинг қўшимча қилишича, тўрт оила аъзосидан фақат у ва ўғли вирусни юқтириб олган.
«Биринчи марта ҳаётимизда ҳеч ким қочиб қутула олмайдиган бундай ҳолат кузатилмоқда. Бу бутун дунёда кузатилмоқда. Ҳеч қаерга яшириниб бўлмайди», — дейди Pink.
Эфир давомида хонанда тўлиқ соғайганини маълум қилган.
Pink’да коронавирус аниқланганидан кейин унинг оиласи икки ҳафтага изоляция қилинган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













