Оммабоп интернет-дўконлардан бири тиббий ниқобларни 500 доллардан сотгани аниқланди

Оммабоп интернет-дўконлардан бири тиббий ниқобларни 500 доллардан сотгани аниқланди
Фото: Twitter
Оммабоп Farfetch интернет-дўкони Off-White бренди томонидан ишлаб чиқарилган тиббий ниқобларни 500 доллардан 1000 долларгача сотишни бошлаганидан сўнг можаролар гирдобига тушиб қолди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Twitter фойданувчилари интернет-дўконни қиммат нархлар учун қоралади.
Бошқа онлайн дўконларда Off-White Half Arrow Man Mask ниқобларининг нархи 55-85 долларни ташкил қилмоқда. Farfetch эса уларнинг нархини 500 долларга чиқариб юборди.

Коронавирус пандемияси даврида талаб ошган товарнинг нархи ошириб юборилишига харидорлар оммавий норозилик билдирди.
Интернет-дўконни мураккаб вазиятда пул ишлаб қолишга уринганликда айблашди. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари интернет-дўконнинг қилмишини жирканч деб баҳолади. Натижада Farfetch маъмурияти товарни савдодан олиб қўйди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.