Криштиану Роналду онасига Mercedes-Benz совға қилди

Фото: Instagram
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш оналар куни муносабати билан ўғлидан қабул қилган совғани намойиш қилди.
Португалияда май ойининг илк якшанба куни нишонланадиган ушбу байрамга Криштиану онасига Mercedes-Benz GLC Coupé автомобилини совға қилган. Мазкур автомобилнинг нархи 50-55 минг евро атрофида туради.
«Бугунги совға учун фарзандларимга ташаккур айтаман. Барча оналарга бахт тилайман», — дея ёзади Долореш Instagram саҳифасида.
Роналду ҳам онаси ва қайлиғи Жоржина Родригесни Instagram орқали табриклаган.
«Мен учун қадрдон икки аёлга оналар куни муборак бўлсин», — дея ёзади Роналду.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш оналар куни муносабати билан ўғлидан қабул қилган совғани намойиш қилди.
Португалияда май ойининг илк якшанба куни нишонланадиган ушбу байрамга Криштиану онасига Mercedes-Benz GLC Coupé автомобилини совға қилган. Мазкур автомобилнинг нархи 50-55 минг евро атрофида туради.
«Бугунги совға учун фарзандларимга ташаккур айтаман. Барча оналарга бахт тилайман», — дея ёзади Долореш Instagram саҳифасида.
Роналду ҳам онаси ва қайлиғи Жоржина Родригесни Instagram орқали табриклаган.
«Мен учун қадрдон икки аёлга оналар куни муборак бўлсин», — дея ёзади Роналду.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













