Қозоғистонда 1 357 нафар симптомсиз коронавирус ташувчи аниқланди

Қозоғистонда 1 357 нафар симптомсиз коронавирус ташувчи аниқланди
Қозоғистонда умумий статистика маълумотларида илгари қайд этилмаган, касаллик аломатлари сезилмайдиган, 313 нафар коронавирус ташувчилари рўйхатга олинди, дея хабар беради coronavirus2020.kz.

Қозоғистонда симптомларсиз коронавирус ташувчилар сони 1357 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг жами сони 12 859 нафарни ташкил қилади.

Ўтган суткада ўсиш 1,3 фоизни кўрсатди (+165).
Касалликдан соғайганлар сони 7376 тага етди. 56 одам ушбу инфекция туфайли вафот этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.