Берлинда коронавирус чекловларига қарши намойиш бўлиб ўтмоқда

Берлинда коронавирус чекловларига қарши намойиш бўлиб ўтмоқда
Фото: Reuters
Берлинда минглаб намойишчилар коронавирус сабабли киритилган чекловларга қарши норозилик билдирмоқда, деб хабар берди Morgenpost нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, шаҳар марказидаги Унтер-ден-Линден кўчасида етти мингга яқин киши тўпланган бўлиб, уларнинг аксарияти ниқоб тақмаган.
\"Кўпчилик қоидаларга амал қилмаяпти. Ҳамкасбларимиз улардан қоидаларга риоя қилишни сўрамоқда\", - деб ёзади пойтахт полицияси твиттерда.

Хабар қилинишича, намойишчилар Ғалаба колоннаси томон ҳаракатланмоқда, у ерда митинг ўтказиш режалаштирилган.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Германияда коронавирус юқтирганлар сони 210 676тага етган, 9 154 киши вафот этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.