Сайёрадаги энг митти рептилия тури топилди

Сайёрадаги энг митти рептилия тури топилди
Фото: EPA
Мюнхендаги Зоология давлат коллекцияси олимлари Мадагаскар оролидан сайёрадаги энг митти рептилияни топишга муваффақ бўлди. Илк бор аниқланган янги турга Brookesia нана номи берилган, деб ёзади «Korrespondent.net».

Хамелеонларнинг янги турига кирувчи нар жонзотнинг узунлиги 13,5 миллиметрни ташкил этади. Улар ўз урғочиларидан кичикроқ, бироқ мутахассислар танасига нисбатан жинсий аъзоларининг катталига эътибор қаратган — 2,5 миллиметр.
Сайёрадаги энг митти рептилия тури топилди
Фото: Scientific Reports
Мадагаскарда инсонлар эҳтиёжи учун ўрмонлар кесиб ташланаётгани боис олимлар унга мутлақ йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жонсот мақомини берган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.