Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди

Фото: «elgezit.kg»
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, президентга расмий ташрифлар юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушган. Бироқ, давлат раҳбари биринчи навбатда қўшни мамлакатларга бормоқчи.
Руслан Казакбаевнинг сўзларига кўра, Жапаров Ўзбекистондан кейин Хитой, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам сафар қилишни режалаштирмоқда. Бунга қадар эса у Россия ва Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, президентга расмий ташрифлар юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушган. Бироқ, давлат раҳбари биринчи навбатда қўшни мамлакатларга бормоқчи.
Руслан Казакбаевнинг сўзларига кўра, Жапаров Ўзбекистондан кейин Хитой, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам сафар қилишни режалаштирмоқда. Бунга қадар эса у Россия ва Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













