Сувайш каналини бўғиб қўйган кема қутқарилди

Сувайш каналини бўғиб қўйган кема қутқарилди
Фото: BBC
Сувайш каналини бўғиб қўйган «Ever Given» контейнер ташувчиси саёзликдан тортиб олинди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги денгизларда ташувни амалга оширувчи «Inchcape» компаниясига асосланиб хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, қатновнинг қачон тикланиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни сув сиғими 220 минг тоннали ва узунлиги 400 метрли «Ever Given» контейнер ташувчиси Сувайш каналининг жанубий қисмини тўсиб қўйганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.