Португалияда қор бўрони содир бўлди (фото, видео)

Португалияда қор бўрони содир бўлди (фото, видео)
Фото: Electroverse
Португалияда қор бўрони содир бўлди, мавсумий ҳаво ҳарорати ўртача 12 даражадан тушиб кетди, деб ёзмоқда Electroverse.

Мамлакат бўйлаб баландликларда қорнинг сезиларли даражада тўпланганини кўриш мумкин. Португалиянинг Серра-да-Эштрела тоғ тизмаларида қишки иқлим кузатилиши ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, мамлакатнинг Жереш ҳудуди ҳам қор билан қопланди.
\"\"
Фото: Twitter
Португалия марказидаги Торре тоғининг тепасини қор қоплади. Маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳолини тоғга чиқиш тақиқлангани тўғрисида огоҳлантирди.
\"\"
Фото: Twitter
Вила-Пука-де-Агиар муниципалитети кучли қор бўрони сабабли аҳолига уйда қолишни маслаҳат бермоқда.



"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.