Трамп Байденни шармандаларча истеъфога чиқишга чақирди

Трамп Байденни шармандаларча истеъфога чиқишга чақирди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистонда рўй берган воқеалардан сўнг Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байденнинг истеъфога чиқиш вақти келганини маълум қилди.

“Байденнинг у Афғонистонда йўл қўйган ишлари учун шармандаларча истеъфога чиқиш вақти келди... Бу (истеъфо – таҳр.) унчалик катта иш бўлмаслиги керак, чунки у аввал бошдан қонуний сайланмаган эди”, - дейилади Трампнинг Twitter᾽да тарқатилган баёнотида.

14 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондан мамлакат қўшинлари бутунлай олиб чиқиб кетилишини маълум қилди.
Шундан сўнг Афғонистонда “Толибон”* ҳаракати фаоллашди ва мамлакатнинг йирик шаҳарларини бирин-кетин эгаллаб ола бошлади.

15 август куни улар Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллашди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш учун” мамлакатни тарк этганини билдирди.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.