Толиблар ўқувчи қизлар яқин вақт ичида мактабларга қайтишини маълум қилди

Толиблар ўқувчи қизлар яқин вақт ичида мактабларга қайтишини маълум қилди
Фото: Valery Melnikov
Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган \"Толибон\" ҳаракати қизлар яқин вақт ичида мактабларда ўқишни бошлашини режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳаракат вакили, ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.

\"Афғонистон ислом амирлиги мансабдор шахслари синфларни қандай бўлиш ҳамда мактабларда қизлар учун ўқитувчиларни қандай тақсимлаш устида иш олиб бормоқда\", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Bakhtar агентлиги.

Аввалроқ Афғонистон Таълим вазирлиги эркак ўқитувчилар ва ўқувчиларни мактабларга қайтишга чақирганди.

Таълим вазирлигининг таъкидлашича, 6–12-синфларда ўқийдиган барча ўғил болалар ҳамда эркак ўқитувчилар 18 сентябрдан мактабларга қайтиши шарт.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.