«Ишмас кунлари» Россиядан энг кўп одам Ўзбекистонга учади (инфографика)

«Ишмас кунлари» Россиядан энг кўп одам Ўзбекистонга учади (инфографика)
Фото: «Mintrans.uz»
«Спутник» ёзишича, Россияда 29 октябрдан 7 ноябргача («ишмас кунлари» учун) авиачипталар сотиб олганларнинг 12,3 фоизи хорижга учади.
«Ишмас кунлари» Россиядан энг кўп одам Ўзбекистонга учади (инфографика)
Буларнинг аксарияти МДҲ давлатларига, биринчи навбатда, Ўзбекистон (16,6 фоиз) ва Арманистон (14,1 фоиз)га кетувчилар, дейилади хабарда.

«Ишмас кунлар»ни Россиядан ташқарида ўтказиш учун сайёҳлар чипталарга ўртача 13 мингдан 39 минг рублгача сарфлашган. Ўзбекистонга келиб-кетиш чиптаси нархи ўртача — 21 410 рубль.

«Туту.ру» таҳлил маркази ўтказган ушбу тадқиқотда сайёҳатлардан мақсадларга аниқлик киритилмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.