Грузия президенти Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтди

Грузия президенти Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтди
Фото: EPA
Грузия президенти Саломе Зурабишвили собиқ президент Михаил Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтди.
\"Собиқ президентни афв этиш борасида менинг позициям аниқ ва ўзгармайди – йўқ ва ҳеч қачон. Бу масалага бошқа қайтмайман\", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Саакашвили сиёсий маҳбус ҳисобланмайди. \"Собиқ президент на сиёсий маҳбус, на бегуноҳ қурбон талабига жавоб беради. У мамлакатга ўз ихтиёри ва ноқонуний йўл билан келган. Унинг келишдан мақсади беқарорлик чиқариш бўлган\", - деди Зурабишвили.

Айни вақтда Саакашвили Рустави шаҳридаги қамоқхонада ушлаб турилибди. У Грузияга қайтгандан кейин 1 октябрда ҳибсга олинганди. Ўшандан бери собиқ президент ҳибсга олинишига норозилик сифатида очликни давом эттирмоқда.

Саакашвили ватанида бир қатор жиноий ишлар бўйича максимал 6 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. 20 октябрда унга яна бир айблов – Грузия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш айблови билдирилган.

Сиёсатчи айни вақтда Украина фуқароси ҳисобланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.