Америкалик миллиардер Чарли Мангер криптовалюталарни «каламуш заҳари» деб атади

Фото: Bloomberg
Инвестор Уоррен Баффетнинг кўп йиллик ҳамкори Чарли Мангер криптовалюталарни тақиқлашга чақириб, Хитойни унга бўлган кескин чекловлар учун мақтади. Бу ҳақда «Forbes.ru» хабар бермоқда.
Berkshire Hathaway компанияси вице-президенти Чарли Мангер биткоинни бозорга керак бўлмаган «каламуш заҳари» деб ҳисоблашини айтиб ўтди. Forbes нашрининг сўнги маълумотларига кўра, Мангернинг умумий бойлиги — 2,4 млрд доллар.
- Мен буни зудлик билан тақиқлашни истардим. Хитойликлар буни аллақачон қилганига қойил қоламан, — дейди миллиардер.
Мангер узоқ вақтдан бери суд ва адлия идораларини дастурий таъминот билан таъминловчи, газета ва журналлар нашр этувчи Daily Journal директорлар кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
- Биз сармоя киритаётган компаниялар рақобатчиларимизга қараганда кучлироқ ва арзонроқ. Шунинг учун биз Хитойдамиз, — деди Мангер.
Daily Journal яқинда Хитойнинг Alibaba компаниясидаги улушини оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Инвестор Уоррен Баффетнинг кўп йиллик ҳамкори Чарли Мангер криптовалюталарни тақиқлашга чақириб, Хитойни унга бўлган кескин чекловлар учун мақтади. Бу ҳақда «Forbes.ru» хабар бермоқда.
Berkshire Hathaway компанияси вице-президенти Чарли Мангер биткоинни бозорга керак бўлмаган «каламуш заҳари» деб ҳисоблашини айтиб ўтди. Forbes нашрининг сўнги маълумотларига кўра, Мангернинг умумий бойлиги — 2,4 млрд доллар.
- Мен буни зудлик билан тақиқлашни истардим. Хитойликлар буни аллақачон қилганига қойил қоламан, — дейди миллиардер.
Мангер узоқ вақтдан бери суд ва адлия идораларини дастурий таъминот билан таъминловчи, газета ва журналлар нашр этувчи Daily Journal директорлар кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
- Биз сармоя киритаётган компаниялар рақобатчиларимизга қараганда кучлироқ ва арзонроқ. Шунинг учун биз Хитойдамиз, — деди Мангер.
Daily Journal яқинда Хитойнинг Alibaba компаниясидаги улушини оширди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













