Европарламент ЕИни Россия ва Беларусни SWIFTдан тўлиқ ўчиришга чақирди

Европарламент ЕИни Россия ва Беларусни SWIFTдан тўлиқ ўчиришга чақирди
Фото: RT
Европарламент депутатлари Россиянинг Украинага ҳужуми қораланган резолюцияни бир овоздан қабул қилишди.

Резолюцияда асосан қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
- Европарламент депутатлари Европа Иттифоқини ушбу иттифоққа аъзо бўлиш учун Украинага номзодлик мақомини беришга чақиришди.
- Россиядан нефт ва газ импортини чеклаш ҳамда барча портларни Россия кемалари учун ёпиш.
- РФга қарши санкциялар кенгайтирилиши ва «иқтисодиёти ва ҳарбий-саноат базасининг стратегик кучсизланиши»га қаратилиши керак.
- Европарламент ЕИни Россия ва Беларусни SWIFTдан тўлиқ ўчиришга чақирди.
- ЕИ мамлакатларида РФнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари сонини қисқартириш.
- Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун кўп миллиардли ёрдам режаси тайёрлаш.
- РФ ва Беларуснинг ҳарбий ва фуқаролик ускуналари учун дастурий таъминот лицензиялари амал қилишини тўхтатиш.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.