Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Харьков маркази ўққа тутилиши. Фото: Павел Дорогой
24 февраль тонгида Владимир Путин ДХР ва ЛХРни озод қилиш, шунингдек, Украинани «денацификация» ва «демилитаризация» қилиш мақсадида «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия Украинага қўшин киритди. Киев, Харьков, Мариуполь ва бошқа шаҳарларда бир неча кундан буён жанглар давом этмоқда.

Одамлар бомбапанагоҳларга, метро бекатлари ва ерости автотураргоҳларда яшириниб жон сақламоқда. Аҳолининг бир қисми қўшни давлатларга қочмоқда: БМТ маълумотига кўра, урушнинг етти кунида Украинани бир миллионга яқин киши тарк этган.

Сўнгги соатлардаги асосий воқеалар:
  • БМТ маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида бир миллион украиналик қочқинга айланди.
  • Гаагадаги Халқаро жиноят суди Россиянинг Украинадаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлари юзасидан тергов бошлади.
  • Россия ҳукумати думага санкциялар шароитида аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.
  • Россия Мудофаа вазирлиги биринчи марта йўқотишлар ҳақида маълумот берди: 498 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, 1597 нафари яралангани айтилган.
  • Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия армияси бир ҳафта ичида Украинада тўққиз минг аскарини йўқотди. Украина разведкаси фикрича, 4 март куни Кремл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилади.
  • Жаҳон банки Россия ва Беларусдаги дастурларни тўхтатди.
  • Гамбургда Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларлик Dilbar номли яхтаси мусодара қилинди.
  • Роман Абрамович «Челси»ни сотади.
  • Oracle, Mercedes-Benz ва H&M Россияда сотувларини тўхтатди.
  • Россиядаги урушга қарши акцияларда яна 700 нафардан ортиқ киши ҳибсга олинди.

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Полициячилар Киевдаги телеминорага берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлган киевликнинг жасади устини ёпишмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Киев кўчалари артиллерия зарбаларидан кейин. Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Киев марказида танкка қарши тўсиқлар. Zurab Kurtsikidze / EPA / Scanpix / LETA
Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Харьков кўчаларидаги ўт ўчирувчилар. Фото: Павел Дорогой
Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
ДХР назоратидаги Горловка шаҳрида скотч билан ҳимояланган дераза кўриниши
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Одамлар билан лиқ тўла бомбапанагоҳ. Киев области
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Ҳудудий мудофаанинг 68 ёшли аъзоси Андрей Гончарук Киев яқинидаги Горенкада ҳужумга учраган уй олдида
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Киев метроси. Фото: Aris Messinis / STF / AFP / Scanpix / LETA
Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Ҳаво тревогаси вақтида болалар Киев метросида ўйнашмоқда
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Киевликлар Львовга борадиган эвакуация поездини кутишмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Молдова-Украина чегарасидан ўтган автобус ойнасидан қараётган қизча. Автобус қочқинларни Кишинёвга олиб кетмоқда
Nikolay Doychinov / AFP / Scanpix / LETA

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Харьковдаги ётоқхонада ҳужум оқибатлари. Фото: Павел Дорогой
Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Мариуполда аҳоли турар жойига қилинган ҳужум қурбони. Шифохонанинг туғуруқ бўлимига яраланганлар олиб келинмоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Россия босқинидан қочиб Польшага ўтган аёл Перемислдаги вақтинча лагерда боласини қучиб йиғламоқда
REUTERS/Yara Nardi

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Руминиянинг Украина билан чегарадаги Сирет шаҳрига болалари билан қочиб ўтган аёл йиғлаб бормоқда
REUTERS/Stoyan Nenov

Россия-Украина урушининг еттинчи куни суратларда...
Польша ҳудудига автомобили билан ўтган украинлар далада тунамоқда. REUTERS/Yara Nardi
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.