Украинада 11 миллиондан ортиқ одам бошпанасидан жудо бўлди

Украинада 11 миллиондан ортиқ одам бошпанасидан жудо бўлди
Фото: BBC
Украинада уруш туфайли 11 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди, деб ҳисобот берди Халқаро миграция ташкилоти.

Ташкилот маълумотларига кўра, бошпанасидан жудо бўлган 7,1 миллиондан зиёд украиналик ўз мамлакати ҳудудида, қарийб 4 миллион нафари эса бошқа давлатлар ҳудудларига ўтиб, қочқинларга айланди.

Украина аҳолисининг ички кўчиши март ойи ўрталаридан, яъни мазкур йўсиндаги тадқиқот охирги маротаба ўтказилганидан буён 10 фоизга ўсган. Бошпанасини тарк этган оилаларнинг ярмидан кўпининг болалари ёки қариялари бор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.