Вазн ташлашга ёрдам берадиган 5 хил кўкат

Вазн ташлашга ёрдам берадиган 5 хил кўкат
Табиат инъом этган ҳар бир гиёҳ инсонлар соғлиғи учун кони фойда экани Ибн Сино китобларида ҳам ёзиб қолдирилган. Кўкатлар овқат ҳазм қилишни яхшилайди, асаб ва юрак-қон томир тизимларининг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, иммунитетни мустаҳкамлайди. Шунингдек, кўкатлар овқатга ўзига хос таъм беради. Кундалик таомномада яшил сабзавотнинг мунтазам бўлиши вазн йўқотиш жараёнини тезлаштиради. Келинг, озишда самарали ёрдам берадиган кўкатлар ҳақида сўзлашамиз.

Петрушка
Вазн ташлашга ёрдам берадиган 5 хил кўкат
Унинг таркиби А ва C витаминига бой бўлиб, организмдаги ёғларнинг эришини тезлаштиради. Петрушка, шунингдек, сийдик ҳайдаш хусусиятига эга, бу эса вазн ташлаш жараёнида муҳим аҳамиятга касб этади.

Укроп
Вазн ташлашга ёрдам берадиган 5 хил кўкат
Укроп қабзиятнинг олдини олишда тавсия этилади. У метеоризм ва қорин дам бўлишини камайтиради. Соғлом озишни эса яхши метаболизмсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Райҳон
Вазн ташлашга ёрдам берадиган 5 хил кўкат
Ушбу хушбўй ўсимлик шифобахш хусусиятларга бой. Масалан, таркибидаги танин кислотаси метаболизмни тезлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди. Райҳонни қуритилган ҳолатда, чойга солиб ёки янги узилган вақтида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Ялпиз
Вазн ташлашга ёрдам берадиган 5 хил кўкат
Ялпиз иштаҳани камайтиришга ёрдам беради ва ширинликка бўлган иштиёқни сўндиради. Бундан ташқари, у лимфа тизимини ривожлантиради ва танада турли шишлар пайдо бўлишининг олдини олади.

Мойчечак
Вазн ташлашга ёрдам берадиган 5 хил кўкат
Мойчечак гули нафақат шамоллашда, балки ошқозон-ичак трактини тинчлантирувчи табиий восита сифатида ишлатилади. Ичакларни, ошқозон фаолиятини яхшилайди, қайт қилиш ва жиғилдон қайнашида самара беради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.