Бақлажон — соғлиқ учун табиий дармон манбаи

Ўзбек ошхонасида муҳим ўрин эгаллайдиган бақлажон нафақат мазали таомларнинг асосий маҳсулоти, балки соғлиқ учун ҳам фойдали сабзавот ҳисобланади.
Бақлажон таркибида С витамини, магний, калий ва антиоксидантлар кўп. Улар қон босимини барқарорлаштиришга, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, антиоксидантлар организмни зарарли моддалардан ҳимоя қилади.
Парҳезшунослар таъкидлашича, бақлажон кам калорияли бўлгани учун ортиқча вазндан халос бўлишда жуда қўл келади. У ичак фаолиятини яхшилаб, ҳазм тизимини қўллаб-қувватлайди.
Қизиғи шундаки, халқ табобатида ҳам бақлажон холестеринни пасайтириш ва жигар саломатлигини сақлаш учун тавсия этилган.
Шундай экан, дастурхонга бақлажондан тайёрланган салат ёки таом қўшиш нафақат мазали, балки соғлом танлов ҳамдир.













