Кактуснинг фойдаси ҳақида эшитганмисиз?

Кактуснинг фойдаси ҳақида эшитганмисиз?
Албатта ҳар бир хонадонда кактус бўлиши керак. Чунки у уйнинг атмосферасига жуда катта таъсир кўрсатади. Балки у бошқа гулларга ўхшаб чиройли кўринишга эга эмасдир. Аммо унинг фойдали хусусиятлари сон-саноқсиз.

Масалан, кактус инсонларни электромагнит нурланишдан ҳимоя қилади. Бу кўпчилик ишонадиган энг кенг тарқалган белги. Шу боис, одатда компьютерлар ва бошқа электр асбоб-ускуналари ёнида кактусларни кўришимиз мумкин. Улар кўпгина асбоб-ускуналар мавжуд бўлган идораларга жойлаштирилади.
Кактуснинг фойдаси ҳақида эшитганмисиз?
Бундан ташқари, уй аъзоларини ёмон кўзлардан асрайди. Олд эшик қаршисида жойлаштирилган кактус уйга қоронғу кучларни киришидан ҳимоя қилади. Уйга ёмон ният билан кирган ҳар қандай киши, дарҳол ташрифининг мақсадини унутиб қўяди. Кактус салбий энергияни қайтаради ва уни нейтраллаштиради - шунинг учун сиз бутунлай хавфсиз бўласиз. Бу ўсимлик билан ҳеч қандай ҳасадгўй ва ёмон одамлар сизнинг ҳаётингизга хавф сола олмайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Umida
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.