Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот

Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Кеч овқатланиш уйқусизликка олиб келиши мумкин. Бироқ қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилсангиз, бундай муаммога дуч келмайсиз.

Ёнғоқ
Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Фото: Pexels
Ёнғоқ таркибида инсон биоритмлари учун мас’ул бўлган асосий гормонлардан бири бўлган мелатонин («уйқу гормони») мавжуд. Ёнғоқ фойдали витаминларга бойлиги билан бирга тинчлантирувчи хусусиятга ҳам эга. Шифокорлар ётишдан бир ёки икки соат олдин бир ҳовуч ёнғоқ исте’мол қилишни тавсия қилади. Шу билан бир қаторда писта, олча, банан ҳам «уйқу гормони»га бой маҳсулот ҳисобланади.

Лосос
Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Фото: Pexels
Лосос омега-3 ёғ кислоталарининг асосий манбаи ҳисобланади. Journal оф Слееп Research журналида денгиз маҳсулотларининг уйқуга фойдали та’сири ҳақида мақола чоп этилди. Денгиз ва океанларда яшовчи барча ёғли балиқ турлари: селд, сардиня, скумбрия, устрица, сибас, қисқичбақа, омар, тунес ва треска. Агар балиқни хуш кўрмасангиз, уни чиа, зиғир уруғлари, ловия, тухум ёки товуқ тўши муқобил бўла олади.

Оқ гуруч
Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Фото: Pexels
Углеводли овқатлар уйқуга самарали та’сир кўрсатади. American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ётишдан тўрт соат олдин озгина оқ гуруч исте’мол қилиш тезроқ ухлашга ёрдам беради. Бошоқли ўсимликлар триптофан деб аталадиган оқсил даражасини оширади, бу эса ўз навбатида «бахт гормони» серотонинни ишлаб чиқаради. Гормон организмга тинчлантирувчи восита сифатида таъсир қилади ва унинг тезроқ бўшаштиришга имкон беради.

Тухум
Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Фото: Pexels
Тухум ўз таркибида жуда кўп фойдали компонентларга, жумладан, Д витаминига эга ноёб маҳсулотдир. АҚШ тиббиёт институти ма’лумотларига кўра, соғлом уйқу учун кунига 10 микрограмгача (икки-учта тухум) Д витамини исте’мол қилиш керак. Тухумни ёввойи ёки консерваланган балиқ, мол гўшти, мол жигари, шиитаке қўзиқорини ёки йогурт билан алмаштириш мумкин.

Илиқ сут
Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Фото: Pexels
Сутда тайёр мелатонин мавжуд эмас, лекин унинг таркибида ушбу гормон синтези учун зарур бўлган компонентлар: оқсиллар, триптофан аминокислоталари, кальций ва B гуруҳи витаминлари мавжуд. Бундан ташқари, илиқ сут тана ҳароратини кўтаради, бўшаштиради ва тинчлантиради.

Кешю ёнғоқлари
Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Фото: Pexels
Кешю ёнғоғи организмнинг тўғри ишлашини таъминлайдиган магнийга бой. Магний етишмовчилиги уйқу бузилишига олиб келади ва безовта оёқ синдромини келтириб чиқаради. Агар кальцийни мушаклар қисқаришида иштирок этадиган нерв импулсларининг ўтказувчиси ва регулятори деб ҳисоблаш мумкин бўлса, магний тескари ролни бажаради – у худди шу мушакларни бўшаштиради. Лавлаги, бодом, исмалоқ ва кунжут ҳам магнийга бой маҳсулот ҳисобланади.

Ширин картошка (батат)
Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Фото: Pexels
Ширин картошка – уйқуни яхши кўрадиганлар учун айни муддао. У нафақат ухлашга ёрдам берадиган мураккаб углеводларни, балки мушакларни бўшаштирадиган калийни ҳам ўз ичига олади. Ширин картошка таркибида 542 миллиграмм калий бор, бу тавсия этилган кунлик норманинг, тахминан, 10 фоизини ташкил қилади. Калий мушаклар қисқаришига ёрдам беради ва тунги оёқ увишишларининг олдини олади.

Мойчечакли чой
Уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот
Фото: Pexels
Мойчечак уйқусизлик билан мукаммал курашади ва стрессни енгиллаштиради. Мойчечак чойининг тинчлантирувчи таъсири ромашка гулларидаги апигениннинг юқори миқдори инсон асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатадиган модда билан изоҳланади. Илиқ сут каби бир стакан иссиқ ромашка чойи тана ҳароратини кўтариб, уйқуни яхшилайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.