Россиядан Ўзбекистонга нималар импорт қилинмоқда?

Россиядан Ўзбекистонга нималар импорт қилинмоқда?
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Россиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини эълон қилди.

Улар қуйидагилар:
- маргарин маҳсулотлари – 97,1 минг тонна;
- ўсимлик ёғи – 34,4 минг тонна;
- какао ва шоколад – 26,3 минг тонна;
- буғдой – 21,1 минг тонна;
- картошка – 15 минг тонна;
- буғдой уни – 12,5 минг тонна;
- сут маҳсулотлари – 11,7 минг тонна;
- парранда гўшти – 4,5 минг тонна;
- балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 4 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 106 та давлатдан қиймати 2,8 млрд долларга тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган. Россия импортда юқори улушга эга бўлган давлатлардан бири бўлган (24,1 фоиз).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.