Харидорларга кешбэк беришда чегаравий миқдор ўрнатилди

Харидорларга кешбэк беришда чегаравий миқдор ўрнатилди

1 фоиз кешбэк олишда чегаравий миқдор ўрнатилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Президентнинг жорий йил 10 январдаги ПҚ-13-сон қарори билан билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Жумладан, 2024 йил 1 январдан харид суммасидан 1 фоиз кешбэк олишда ойлик харид суммасига чегаравий миқдор (БҲМнинг 60 баравари) ўрнатилди.

Яъни, энди харидорлар 1 январдан ойига энг кўпи билан БҲМнинг 60 баравари (айни кундаги миқдор – 20,4 млн сўм)гача бўлган харид суммасидан кешбэк олишлари мумкин.

Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун эса кешбэк бериш бекор қилинди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.