Биткоин нархи $100 мингга яқинлашди

Биткоин нархи $100 мингга яқинлашди
2025 йил 8 май куни биткоин нархи $99,700 (тахминан 1,2 миллиард сўм) га етиб, феврал ойидаги максимал даражага яқинлашди, деб Kursiv.media хабар берди.

Бу ўсиш АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Хитой Давлат кенгаши раиси ўринбосари Хэ Лифэн ўртасида Женевада ўтадиган музокаралар эълон қилинганидан сўнг рўй берди.

Инвесторлар бу музокаралар натижасида тарифлар юмшатилишини кутмоқда.

Ethereum нархи ҳам 6,8% га ўсиб, $1,900 (тахминан 23 миллион сўм) ни ташкил этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.