Ўзбекистон ва ЕОИИ савдо айланмаси $14,26 млрдга етди


2025 йил январ-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси $14,26 миллиардни ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакатнинг умумий ташқи савдосининг 23,9 фоизига тенг.
ЕОИИ доирасидаги асосий савдо ҳамкорлари сифатида Россия ва Қозоғистон қайд этилган. Россия билан савдо ҳажми $9,39 миллиардни ташкил этган бўлса, Қозоғистон билан бу кўрсаткич $3,48 миллиардга тенг бўлган.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатларидан импорти $9,38 миллиардга етган. Шу билан бирга, ўзбекистонлик маҳсулотларнинг ЕОИИ давлатларига экспорти атиги $4,88 миллиардни ташкил этди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.










