АҚШ доллари курси 59 рублдан пастга тушди


Россияда АҚШ долларининг миллий валюта – рублга нисбатан курси 2015 йил июлидан буён илк маротаба 59 рублдан пасайди. Бу Москва биржасидаги савдоларда қайд этилган.
Хусусан, Москва вақти билан 14:42да доллар курси 69 копеекка арзонлашиб, 58,95 рублни ташкил этган. Евро курси 20 копеекка пасайган ва 63,28 рублдан иборат бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.









